Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИлон Маск твитчилар билан учрашади

Илон Маск твитчилар билан учрашади

Илон Маск жорий йилнинг апрел ойида “Twitter”ни харид қилиш учун 44 млрд доллар таклиф қилганидан сўнг 16 июн – пайшанба куни бўлиб ўтадиган “Twitter Inc” компаниясининг умумкорпоратив йиғилишида ижтимоий тармоқ жамоаси ҳузурида нутқ сўзлайди.

Бундан ташқари, Илон Маск “Twitter” ходимларининг саволларига бевосита жавоб беради. Бу компанияни август ойида сотуви амалга оширилиши олдидан муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. Маскнинг йиғилишда иштирок этишини “Twitter” расмий вакили тасдиқлади.

Ўтган ҳафта Илон Маск “Twitter”ни огоҳлантириб, сохта аккаунтлар ва спамлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилмаса, ижтимоий тармоқни сотиб олиш ҳақидаги қароридан воз кечишини маълум қилганди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img