Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИлон Маск қозоғистонлик талабалар билан онлайн-учрашув ўтказади

Илон Маск қозоғистонлик талабалар билан онлайн-учрашув ўтказади

“Европа олий иқтисодиёт коллежи ва бизнеси” ташкилотчиси Талгат Туремуратовнинг маълум қилишича, америкалик машҳур тадбиркор Илон Маск қозоғистонлик талабалар билан ZOOM орқали мулоқотда бўлади.

Туремуратов “Facebook”даги аккаунтида ёзишича, “Space X” ва “Tesla” компаниялари асосчиси Қозоғистон коллежлари талабалари билан бўлиб ўтадиган учрашувда ёшларнинг саволларига жавоб беради. Мулоқот ZOOM платформаси орқали онлайин тарзда 1 май куни ўтказилади. Америкалик тадбиркор мазкур учрашув учун 15 дақиқа вақт ажратган.

Қайд этилишича, узоқ вақт олиб борилган музокаралардан сўнг Илон қозоғистонлик талабалар билан мулоқот ўтказишга рози бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img