Бош саҳифаЯнгиликларИлон Маск бир кунда 15 миллиард доллар йўқотди

Илон Маск бир кунда 15 миллиард доллар йўқотди

BBI индексига кўра, дунёнинг энг олд бадавлат одамларидан бири, тадбиркор Илон Маск бир куннинг ўзида 15,2 млрд. долларидан ажралди. Бунга бир қанча омиллар сабаб бўлгани айтилмоқда.

Биринчидан, “Tesla” акциялари биржа савдоларида 8,55 фоизга тушиб кетди ва бундай салбий натижа ўтган йилнинг сентябр ойидан буён кузатилмаган эди. Иккинчидан, биткоин саноқлари кунларда қандай қилиб 58 минг долларга чиқиб кетган бўлса, яна шундай яшин тезлигида пастга шўнғиб 50 минг долларга тушиб қолди. Икки ҳафта илгари Маск раҳбарлигидаги компания биткоинга 1,5 млрд доллар миқдорида сармоя киритишни маълум қилган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img