Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИлҳом Алиев Тоғли Қорабоғ бўйича Бокунинг позициясини яна бир бор маълум қилди

Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ бўйича Бокунинг позициясини яна бир бор маълум қилди

Москвада Россия, Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўн соатдан кўпроқ давом этган музокаралар якунида Жайхун Байрамов (Озарбайжон) ва Зограб Мнацаканян (Арманистон) Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича битимга имзо чекишди.
Унга кўра, 2020 йил 10 октябр соат 12:00 дан бошлаб, ҳарбий асирларни ва ушлаб турилган бошқа шахсларни ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмаштириш ва Халқаро қизил хоч мезонларига мувофиқ гуманитар мақсадларда, ўт очишни тўхтатиш эълон қилинади.

Музокаралар бошланишдан бир муддат аввал Озарбайжон президенти Илҳом Алиев миллатга мурожаат қилди. Унда қуйидагиларни таъкидлади:

– озарбайжонлик ҳарбийлар бугун истило остидаги 9 та аҳоли пункти, жумладан, Гадрут шаҳарчасини озод қилди,

– Агар Москвадаги музокараларда: “Қорабоғ — бу Арманистон”, деган ибора ишлатилса, музокара ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас,

– Қорабоғ бўйича статус-кво энди йўқ. Уни Боку ўзгартирди. Бундан буён туташ чизиғи йўқ, биз уни йўқ қилдик.

– Боку оккупация билан келиша олмайди.

– Арманистон Қорабоғ муаммосини ҳал этишнинг асосий тамойилларини қабул қилиши ва Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларидан кетиши керак.

– Озарбайжон ҳар қандай йўл билан бўлмасин, ўзига қарашли ерларни қайтариб олади. Бироқ бу масала тинч йўл билан ҳал этилишини истайди ва Арманистонга охирги имкониятни бераяпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img