Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИлҳом Алиев: Жонажон Шуша, биз қайтдик!

Илҳом Алиев: Жонажон Шуша, биз қайтдик!

Бугун Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева билан Боку шаҳридаги Шаҳидлар хиёбонига ташриф буюрди. Ташриф давомида умуммиллат етакчиси Ҳайдар Алиевнинг қабри зиёрат қилинди, биринчи Қорабоғ урушида шаҳид бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Илҳом Алиев Шаҳидлар хиёбонида миллатга мурожаат қилди. Давлат раҳбари ўз нутқида шундай деди:

“Музаффар Озарбайжон Армияси Шушани истилодан озод этди. Шуша — бизники! Қорабоғ — бизники! Ушбу муносабат билан мен бутун Озарбайжон халқини чин қалбимдан табриклайман! Чин қалбимдан барча шушаликларни табриклайман!

Бугун Озарбайжон байроғи Шуша узра ҳилпирайди. Бу менинг ҳаётимдаги энг бахтли кунлардан биридир.

Қадрдон Шуша, сен озодсан!

Жонажон Шуша, биз қайтдик!

Қадрдон, биз сени обод қиламиз!

Шуша – бизники! Қорабоғ — бу Озарбайжон!”.

ИСТИЛОДАН ОЗОД ЭТИЛГАН ШУША ШАҲРИНИНГ КОИНОТДАН ОЛИНГАН СУРАТЛАРИ

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img