Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИлҳом Алиев арман ҳукумати билан музокаралар ўтказиш маъносиз эканини маълум қилди

Илҳом Алиев арман ҳукумати билан музокаралар ўтказиш маъносиз эканини маълум қилди

Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев айни пайтда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан музокаралар столига ўтиришга тайёр эмаслигини маълум қилди.

“Йўқ, бу (Пашинян билан музокара ўтказиш — таҳририят) мутлақо маънисиз. Охирги икки йил давомида мен у билан кўплаб марта учрашдим, бироқ уларнинг барчаси биринчи учрашувларни ҳисобга олмаганда, фойдасиз ва маънисиз бўлди”, – деди Илҳом Алиев EFE ахборот агентлигига берган интервюсида.

Президентнинг таъкидлашича, арман Бош вазири ҳокимият тепасига келганидан сўнг Қорабоғ низосини ҳал этишга тайёр эканини билдирган, бироқ кейин музокара жараёнларини бузиш учун қўлидан келганини қилган. Мисол учун, Пашинян музокаралар столига баҳсли ҳудуддаги тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси вакиллари ҳам ўтириши таклифини билдирган ва бу куракда турмайдиган таклиф расмий Боку томонидан қатъий рад этилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img