Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИкки нафар террорчилар етакчиси йўқ қилинди

Икки нафар террорчилар етакчиси йўқ қилинди

Афғонистон махсус кучлари террорчиларнинг икки нафар юқори мартабали етакчисини йўқ қилиш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик ташкилоти расмийси хабар берди.

Қайд этилишича, жангариларнинг қўмондонлари Пактика вилоятининг Гаян ҳудудида қуршаб олинган. Улардан бири Давлат Бек Тожики бўлиб «Ҳинд минтақасидаги Ал-Қоида» террорчи ташкилотининг раҳбарларидан ҳисобланади. Иккинчиси эса Ҳазрат Али «Толибон»нинг бўлинма бошлиғи вазифасида ишлаган. Уларнинг ҳар иккаласи Лоҳар, Ғазна ва Забул вилоятларидаги террорчиларни “Толибон” ҳаракатига қарашли базаларда жангариларни замонавий қурол-аслаҳалардан фойдаланишга ўргатишга масъул бўлган. Шунингдек, улар толибларнинг жорий йил март ойида ҳукумат қўшинларига уюштирган ҳужумига бошчилик қилган.

Кейинги пайтда Афғонистонда ҳукумат кучларига қарши ҳужумлар кўпайди. Жумладан, 22 март куни Қандаҳор вилоятида “Толибон” жангарилари етти нафар полиция ходимини ўлдириб, беш нафар ҳарбий хизматчини ярадор қилган. Орадан икки кун ўтиб, 24 мартда эса террорчилар билан Багдис вилоятида бўлган жангда тўрт нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img