Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонИхтисослаштирилган ва нодавлат архивлари ташкил этилади

Ихтисослаштирилган ва нодавлат архивлари ташкил этилади

Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қайд этиш керак, амалдаги “Архив иши тўғрисида”ги қонунга мувофиқ тугатилган ташкилотлар ҳужжатларини давлат архивига топширилиши белгиланган. Бу эса, давлат архивларида Миллий архив фонди (доимий сақланадиган) ҳужжатларнинг сифатли сақланишига, яъни сақловхоналарда жой танқислиги муаммосини юзага келтириш билан бир қаторда нодавлат архивларни ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

Шунингдек, амалдаги қонунда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган айрим вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлари архивлари ҳуқуқий мақомини белгиловчи норма мавжуд эмас.

Қонуннинг лойиҳаси билан Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган айрим вазирлик ва идоралар, тармоқ давлат фондлари ҳамда ташкилотларда давлат ихтисослаштирилган архивларини ташкил этиш белгиланмоқда.

Давр талабидан келиб чиқиб, архив ҳужжатларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш, электрон базаларни шакллантириш мақсадида ташкилотлар томонидан архив ҳужжатларини электрон нусхалари билан топшириш нормаси лойиҳага киритилмоқда. Шунингдек, тугатилган ташкилотлар архив ҳужжатларини тегишли архивларга, шу жумладан, нодавлат архивларига ҳам топшириш белгиланяпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img