Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонИхтисослашган мактабларда ўқиш учун 106 мингдан ортиқ талабгор-ўқувчилар рўйхатдан ўтди

Ихтисослашган мактабларда ўқиш учун 106 мингдан ортиқ талабгор-ўқувчилар рўйхатдан ўтди

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, бу борада энг юқори кўрсаткич Шовотдаги Халқаро физика-математика мактабида қайд этилган. Маълумот учун, жорий йил 10 июль куни ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжат топшириш якунланган эди.

Бир ой давом этган қабул жараёнида 735 та ихтисослаштирилган мактабларга  106 мингдан ортиқ талабгорлар саралаш танловида иштирок этиш учун my.maktab.uz сайти электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтди. Энг кўп ҳужжат топширилган ҳудудлар орасида Сурхондарё вилоятида бир ўринга ўртача 4,4 та талабгор рўйхатдан ўтган.

“Ихтисослашган муассасалар орасидан эса, энг юқори кўрсаткич Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика-математика мактаби математика йўналишида бир ўринга 29 та, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби математика-физика йўналишида бир ўринга 15 та талабгор рўйхатдан ўтган.

Саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан жорий йилнинг 30 июлига қадар катта хажмдаги аудиторияларда (павильон) ўтказилиши режалаштирилган. Саралаш танлови натижаларига кўра 34 050 нафар иқтидорли ўқувчилар танлаб олинади.

Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилида физика, чет тили, математика, кимё-биология, информатика ва Ахборот технологиялари йўналишида 421 та ихтисослашган мактаблар ташкил этилади. Барча талабгорларга саралаш танловларида муваффақият тилаймиз!”, – дейилади вазирлик Ахборот хизмати хабарида.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img