Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲукуматни танқид қилган шифокор изсиз йўқолди

Ҳукуматни танқид қилган шифокор изсиз йўқолди

Саудиялик шифокор ва жамоат фаоли Лина Ал Шариф ижтимоий тармоқларда ҳукуматни танқид қилгани ортидан қамоққа олинганидан сўнг изсиз йўқолди. Қароргоҳи Лондонда жойлашган ALQST (Al Qst — «Адолат») ҳуқуқ ташкилотига кўра, 33 ёшли аёл май ойида ушланган ва шундан сўнг унинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Ташкилот Саудия Арабистони ҳукуматини шифокор ва у каби ўз фикрини билдирган шахсларнинг қаердалигини ва улар ҳақдаги маълумотларни ошкор қилишга чақирди. Аввалроқ, БМТ ишчи гуруҳи мамлакат фуқароларининг зўрлик ва хоҳишига зид тарзда йўқолишига эътибор қаратиб, қиролликда ҳукумат танқидчиларини ўғирлаш одатий ҳолга айланганини, давлат «юритаётган сиёсатига, мавжуд вазиятга тоқатсизлик билдираётганларни жазолашни» касб қилиб олганини маълум қилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, қироллик оиласи ўзгача фикрловчи саудияликларга мамлакат ҳудудида ва ундан ташқарида кўп йиллардан буён босим ўтказиб келишда давом этмоқда. Мисол учун, бир неча йил илгари Европада саудиялик уч нафар шаҳзода-диссидент ўғирлаб кетилган ва ҳамон уларнинг тақдири номаълум қолмоқда.

Жумладан, қироллик оиласининг хавфсизлиги учун жавобгар бўлган Турки бин Бандар Францияга қочиб кетади ва қиролликда ислоҳотлар ўтказилиши зарурлиги ҳақида чиқишлар қила бошлайди. У 2015 йилда Марокашга сафари чоғида қўлга олиниб, Ар-Риёднинг сўрови билан экстрадация қилинади ва шундан бери у ҳақда ҳеч нарса маълум эмас.

Султон бин Турки эса икки марта ўғирланган: 2003 йилда уни ўз амакиваччаси сотади, у шаҳзодани Швейцариядаги уйига меҳмонга таклиф қилиб, Саудияга қайтишга кўндирмоқчи бўлади. У рад жавобини бергач, уйга бир неча одамлар бостириб кириб қиролликка олиб кетишади. Ватанида бир неча йил қамоқхонада жазо муддатини ўтаб чиққач, шаҳзода яна Европага йўл олади.

2016 йилда эса у Саудия консуллиги томонидан таклиф қилинган самолёт ва унинг экипажидан фойдаланиб, Қоҳирада бўлиб турган отаси билан учрашишга қарор қилади. Самолёт эса Ар-Риёдга йў олади, шундан сўнг уни қуролланган одамлар қуршаб олишди. Улар Султон бин Туркини олиб кетишади, шундан кейин уни ҳеч ким кўрмаган.

Худди шундай ҳолатга шаҳзода Сауд бин Саиф ҳам дуч келган. Ар-Риёдни лавозимидан четлатилган Миср президенти  Муҳаммад Мурсини қўллаб-қувватлаганини ижтимоий тармоқларда танқид қилгани ва  2015 йилда қиролни тахтдан ағдаришга даъват қилгани учун ҳукуматнинг нишонига айланади. Махсус тадбирга кўра, у россиялик-италиялик инвестор билан музокара олиб бориш учун Миландан Римга таклиф этилади ва у учган самолёт Ар-Риёдда кутиб олинади. Шу-шу шаҳзоданинг тақдири жамоатчилик учун қоронғулигича қолмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img