Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲукуматдаги тозалашлар оддий одамларнинг норозилигига сабаб бўлди

Ҳукуматдаги тозалашлар оддий одамларнинг норозилигига сабаб бўлди

Судан собиқ президентига қарашли активларни қайтариш бўйича қўмита хулосасига кўра, бир неча ўнлаб судя ва прокурорлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Қўмита аъзоси Вайди Солиҳга кўра, мутахассислар гуруҳи истеъфога чиқарилган президент Умар ал-Баширга яқин бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини аниқлашда давом этмоқда.

Хабарда айтилишича, ўрганишлар давомида аниқланган ҳолатларга кўра, турли даражадаги 56 нафар судя ва 26 нафар прокурор ишдан бўшатилган. Бундан ташқари, турли давлат идораларида фаолият кўрсатиб келган 72 нафар далат хизматчиси лавозимидан озод этилган. Суриштирув давомида Башир ва унинг оила-аъзоларига тегишли 87 800 акр ер майдони давлат эгалигига қайтарилган.

Таъкидланишича, Суданда Коррупцияга қарши курашувчи қўмита ташкил этилганидан буён минглаб мансабдор вазифасидан бўшатилган. Қизиғи, ҳукумат идораларидаги оммавий тозалаш ишлари оддий фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Мамлакат пойтахти Хартумда норозилик ифодаси сифатида намойишлар бўлиб ўтяпти.

Фото: Cosmopolitan

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img