Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲукумат сайлов натижаларини тан олгани йўқ

Ҳукумат сайлов натижаларини тан олгани йўқ

АҚШ Умумий хизматлар бошқармаси (GSA) Жо Байден президентлик сайловида ғалаба қозонганини тан олмай турган айни вақтда Қўшма Штатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Байден жамоаси билан ишламаслигини маълум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Вазирлик сайловда ким ғалаба қозонгани расман эълон қилинганидан сўнг, унинг жамоаси билан ишлашга ҳамкорликда профессионал тайёргарлик ишлари бошланишини билдирган.

Аввалроқ “Politico” нашри GSA раҳбари Эмили Мерфи президентлик сайловида Байден ғалаба қозонганини тан олмаслигини таъкидлагани ҳақида хабар берган эди.

Жо Байден томонидан Оқ уйнинг янги раҳбари этиб тайинланган Рон Клайн GSA келгуси ҳафтадан бошлаб ҳукуматни топшириш ишларини бошлаши кераклигини айтган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img