Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Huawei" қурилмалари ўз операцион тизимига эга бўлади

“Huawei” қурилмалари ўз операцион тизимига эга бўлади

“Huawei” компаниясининг бош директори Юй Чэндуннинг айтишича, АҚШ томонидан янги санкциялар жорий этилгани ортидан компания ўз операцион тизими “HarmonyOS”ни такомилига етказиш ва барча қурилмаларда ундан фойдаланиш борасидаги ишларни тезлаштирган.

Маълум бўлишича, компания нафақат ўз қурилмаларини “HarmonyOS” асосида ишлашга ўтказишни таъминлаш, балки уни бутунжаҳон операцион тизимига айлантириш устида иш олиб бормоқда.

“Huawei” мутахассислари бундан ташқари, келажакда “Apple” ва “Google” рақобатчи бўлиши кутилаётган компютер операцион тизими – “HarmonyOS 2.0” тақдимотини ўтказишни режалаштирганлар. Мазкур тизим, компютерлардан ташқари соатлар ва автомобилларда ҳам фойдаланилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img