Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҲозирча 2000 койкадан 1000 таси банд

Ҳозирча 2000 койкадан 1000 таси банд

АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов шундай деди:

«Кечаги брифингдан кейин интернетда ҳамюртларимиз томонидан кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шахсан менга юборилган саволларда айтиляпти, ўртоқ Оқилов бир кун олдин (7 июль куни) ҳамма нарса бисёр, койкалар етарли, дори-дармонлар етарли, бир кун ўтиб койка етмаслигини, вазият оғирлашганини бонг юряпсиз. Буни қандай тушуниш керак?!

Ҳалиям мен гапимдан қайтмаяпман. Ҳамма нарса бор. Давлат раҳбари, ҳукумат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемиянинг биринчи кунидан бошлаб зарур чора-тадбирларни ҳаммасини бажариб келяпти.

Керакли миқдорда койкаларни тайёрлаш, клиникаларни профилини ўзгартириш, шифокорларни ўқитиш борми, керакли дори-дармон ва реактивлар захирасини тайёрлаб қўйиш — буларнинг ҳаммаси бор, бисёр. Буни ҳеч ким инкор этмайди.

Кеча айтмоқчи бўлганимиз, агар статистика шу тарзда давом этса, эртага бу захиралар етмай қолади. Ҳолбуки, 2000 койкали касалхоналаримизнинг эндигина 1000 та койкасига касал ётқизилган. Жойларимиз бор».

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img