Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Хотира бор экан – миллат барҳаёт”

“Хотира бор экан – миллат барҳаёт”

Бу йил мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” ва “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида ўтказилади.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисмлар раҳбарлари томонидан ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш учун уларнинг яшаш жойига ташрифлари ташкил этилади.

Тошкент шаҳрида 2021 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салютини ташкил этилади.

Булар ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img