Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲонконгда йирик медиамагнат ҳибсга олинди

Ҳонконгда йирик медиамагнат ҳибсга олинди

Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунга мувофиқ Ҳонконг полицияси йирик медиамагнат Жимми Лаяни қамоққа олди.

Хитой ОАВ маълум қилишича, у йирик хорижий давлатлар билан тил бириктиргани, фирибгарлик жиноятини содир қилгани учун ушланган. Полиция томонидан ўтказилган тадбирда, медиамагнат билан бирга, унинг ўғилларидан бири ҳам қамоққа олинган.

Қайд этиш керак, Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун Хитой парламенти томонидан маъқуллангач, жорий йилнинг 30 июнидан кучга кирган эди. Мазкур қонунга биноан, сепаратистик фаолият, ҳокимиятга қарши чиқиш, терроризм ва хорижий давлатлар билан тил бириктиришдек миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ҳаракатлар содир этиш ҳолатларига нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img