Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонХоинлар ҳар замонда бўлган

Хоинлар ҳар замонда бўлган

Юртга ёв қўшин тортиб, Хўжандни мўғиллар узоқ муддатли қамалга олганда, маҳаллий савлогарлар шаҳар билан алоқа узилиб қолгандан фойдаланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж маҳсулотларини одатий нархидан бир неча ўн баравар қимматга сотишни бошлаган. Афсуски, бундай ҳолат бугунги кунда – мамлакат кўринмас ёв билан урушга кирган айни кунларда ҳам кузатиляпти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан дори воситаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилиши юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Расмий маълумотлар Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

Бош прокурата қайд этишича, жорий йилнинг 6 ойи давомида, Департамент органлари томонидан сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш билан боғлиқ 21 та ҳолат аниқланиб, ноқонуний муомалада бўлган 737 020 минг сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мисол учун, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Шокиров хорижда ишлаб чиқарилган ва қўлбола усулда қадоқланган “Арбидол” дори воситасини ҳар бир қуттисини 450.000 сўмдан ҳисоблаб, 40 қутисини харидорга 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шу куннинг ўзида олиб борилган терговга қадар текширувда аниқланишича, Шокиров мазкур дори воситасини “Телеграмм” дастуридаги дори воситаларининг олди-сотдиси билан шуғулланиш мақсадида очилган “Onp_uzb” номли канал орқали танишган Икромов ва Суннатов исмли шахслардан қайта сотиш мақсадида ҳар бир қуттисини

320 минг сўмдан ҳисоблаб 40 қуттисини 1.200 АҚШ доллари ва 560 минг сўмга сотиб олганлигини баён этган.

Фуқаро Шокиров пушаймонлик тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаро Икромов ва Суннатовларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишда ёрдам беришини сўраган. Мазкур мурожаат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Икромов ва Суннатовлар томонидан фуқаро Шокировга хорижда ишлаб чиқарилган ва қўлбола усулда қадоқланган “Арбидол” дори воситасининг ҳар бир қуттисини 320 минг сўмдан ҳисоблаб, 110 қуттисини жами 35,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан терговолди текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Чилонзор тумани

Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда “Ali Vali Farm” МЧЖга қарашли дорихонада ўтказилган тезкор тадбирда, жамият раҳбари А.Исматов ва дорихонанинг норасмий сотувчиси И.Кенжаевлар 4 дона “Regapen 150 mg” дорисининг ҳар бир донасини 15.000 сўмдан ҳисоблаб жами 60.000 сўмга ариза муаллифи М.Шпрунгга сотишган вақтда ушланиб, жами 780.000 сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари ва ушбу дорилар савдосидан тушган 7,7 млн. сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

2020 йил 1 июль куни бўлим томонидан “Ali Vali Farm” МЧЖ раҳбари А.Исматов ва дорихона норасмий сотувчиси И.Кенжаевга нисбатан ЖКнинг 2511-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Фарғона вилояти

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Хамракулов 250 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг.” дорисини 2,5 млн. сўмга сотишга келишиб, махсус харидорга 100 донасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

2020 йил 6 июль куни бошқарма томонидан фуқаро Б.Хамракуловга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Чилонзор тумани

Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Kosher Food” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари А.Азизов хорижда ишлаб чиқарилган 14 дона “Regapen 300 mg” дорисининг ҳар бир донасини 40,0 минг сўмдан ҳисоблаб жами 560.000 сўмга ариза муаллифи Б.Ниязовга сотган вақтда ушланиб, ноқонуний муомалага киритилган 14 дона “Regapen 300 mg” дориси ва дорихонада ноқонуний равишда муомалага киритиш мақсадида сақланаётган 905 дона “Regapen 300 mg” дори воситаси, 9 дона флакон идишдаги суюқ дори, жами 46,0 млн. сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган дори воситалари, ушбу дорилар савдосидан тушган 10,8 млн. сўм ашёвий далил сифатида олинган.

2020 йил 7 июль куни бўлим томонидан “Kosher Food” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари А.Азизовга нисбатан ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Андижон тумани

Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Усмонова ариза муаллифи Ш.Қобулжоновга 15 дона “Тропикамид Стерильно 1,0 %, 10 мл” номли ва 42 дона “Lyrica Kapsul Pregabalin 300mg” номли дори воситасини жами 2,5 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

2020 йил 15 июль куни бўлим томонидан фуқаро Н.Усмановага нисбатан ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img