Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонХлорли йўлаклар: фойдалими, зарарли?

Хлорли йўлаклар: фойдалими, зарарли?

Кўчалар, жамоат жойлари, муассаса ва ташкилотлар, бозорлар, савдо марказлари коронавирус пандемияси даврида тез-тез хлорли аралашмалар билан дизинфекция қилинаётганига, бундай жойларнинг аксариятига “хлорли йўлак”лар ўрнатилганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бундай аралашмалар, жумладан, хлор коронавирусни йўқ қиладими? Кўчаларни хлор ёрдамида дезинфекциялаш, ҳудудлар ўртасидаги чегаралардан ўтаётганда транспорт воситаларига шундай аралашмалар сепишнинг фойдаси борми?

“Milliy” телеканалида эфирга узатилган “Tez yordam” кўрсатувида бу каби саволларга шундай жавоб берилди:

– Хлор, инсон соғлиғи учун катта зарар. Шунингдек, коронавирус инфекциясини ўлдириши ҳам исботланмаган. Кўчаларни ҳар куни ёки ҳафтада икки марталаб хлор ёрдамида дезинфекция қилишнинг фойдаси йўқ. Чунки вирус 5 кун мобайнида шундоқ ҳам қуёш нурида ўлиб кетади. Коронавирус ҳаво томчи орқали юқувчи инфекция бўлгани боис, бу каби ишлар ортиқча харажат ва инсон соғлиғига зарари бор.

ЖССТнинг хлорли буғларни инсонларга ишлатмаслик бўйича тавсияси бор. Ўзбекистон республикаси ССВ ҳам хлорли йўлаклар — туннелларни тавсия қилмайди. Хлорли йўлаклар, постларда хлорли эритмаларни автотарнспорт воситаларига сепиш ҳам самарасиз, ҳам ўша ерда хизмат қилувчиларнинг саломатлиги учун хавфли.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img