Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойнинг яна бир компанияси IPO ўтказишни режалаштирмоқда

Хитойнинг яна бир компанияси IPO ўтказишни режалаштирмоқда

Хитойнинг “Peak” бренди остида спорт кийим-кечаклари ишлаб чиқарувчи “Peak Sport Products Co.” компанияси 2022 йилда IPO ўтказиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Компания Нонконг фонд биржасини 2016 йилда тарк этганидан сўнг келгуси йилда илк марта бирламчи акцияларини жойлаштириш режаси устида ишламоқда. Охирги марта компания 9 миллиард юан (1,4 миллиард доллар)га баҳоланган. Айни пайтда компания янги капиталлар жалб этиш бўйича маслаҳатчилар билан музокаралар олиб бормоқда.

“Peak” ширкати Хитойнинг ғарбий-шарқидаги Фуцзян вилоятида жойлашган бўлиб, ушбу номда спорт кийим-кечаклари, оёқ кийимлари ишлаб чиқаради.

Компания NBA баскетбол юлдузлари, жумладан, Лу Уилямс ва Эндрю Уиггинслар билан шартнома имзолаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img