Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойнинг ўзига хос "инқилоб"и

Хитойнинг ўзига хос “инқилоб”и

Хитойнинг материк қисмини акс эттирувчи йирик картографик иловалардан бири “Amap” янги хизмат турини тақдим этди. У мамлакатнинг материк қисмидаги 130 мингга яқин ҳожатхона жойлашган жойни кўрсатади.

Фойдаланувчи илова ёрдамида ўзига яқин жойдаги ҳожатхонани топиши мумкин. Айримларида эса эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган мавжуд кабиналар сони ҳам кўрсатилади.

Қайд этиш керак, 2017 йилда ХХР раиси Си Цзинпин мамлакатда «туалет инқилоби»ни амалга оширишга даъват этган, шундан сўнг бутун Хитой бўйлаб сайёҳлик объектларида ва қишлоқ жойларда оммавий равишда замонавий ҳожатхоналар қурилиши бошланиб кетган эди. Шуниси эътиборга моликки, мамлакатдаги барча замонавий жамоат ҳожатхоналаридан фойдаланиш бепул.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img