Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойлик амалдорлар АҚШ қора рўйхатига киритилди

Хитойлик амалдорлар АҚШ қора рўйхатига киритилди

АҚШ Молия вазирлиги хитойлик икки нафар мансабдор шахс ва мамлакатнинг бир ташкилотига нисбатан Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида яшовчи уйғурларнинг ҳуқуқларига дахл қилгани учун санкция жорий этди.

Вазирликнинг бу борадаги баёнотида айтилишича, Шинжондаги этник жиҳатдан озчиликни ташкил этувчилар – мусулмонларга, хусусан, уйғурларнинг инсоний ҳақ-ҳуқуқлари қўпол тарзда бузилаётганидан ташқари, улар қамоққа олиниш, калтакланиш каби жисмоний қийноқларга ҳам солинмоқда. Шу боисдан, мазкур ҳолатларга алоқадор деб топилган шахслар Қўшма Штатларнинг Магнитский қонуни доирасида қора рўйхатга киритилган. Бу борада гап Шинжон ишлаб чиқариш-қурилиш ширкати ҳамда корхонанинг сиёсий комиссари Сун Цзинлун ҳамда ушбу ташкилот бошланғич партия котибининг ўринбосари Пэн Цзяруй ҳақида кетмоқда.

АҚШ Молия вазири Стивен Мнучин Қўшма Штатлар Шинжонда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани масаласига бутун дунё эътиборини қаратиш учун барча молиявий имкониятларини ишга солишини маълум қилди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img