Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойга қарамлик: Замбия дефолт арафасида

Хитойга қарамлик: Замбия дефолт арафасида

Коронавирус пандемияси Замбияни дефолт сари етакламоқда. Жорий йилнинг 22 сентябр куни мамлакат евробонд бўйича тўланиши керак бўлган 120 млн долларни олти ойга — 2021 йилнинг апрел ойига қадар кечиктириб туришни сўради. Экспертлар кўпроқ «домино эффекти»дан — Африка мамлакатларининг аксарияти дефолт чегарасига яқинлашиб қолганидан хавотир билдирмоқдалар. Ҳатто, барқарор ривожланаётган Гана давлат даромадининг ярмини кредитлар тўловига йўналтиряпти. Бу борада Чаднинг аҳволи ҳам мураккаб ва айни пайтда ҳукумат Швейцариянинг “Glencore” савдо компанияси, Кения ва Ангола давлатлари билан қарзларни кечиктириш борасида музокара олиб бормоқда.

Халқаро валюта жамғармасининг маълумотига кўра, Замбиянинг ташқи қарзи 11,7 млрд долларга тенг бўлиб, унинг камида 3 млрд доллари Хитойдан олинган қарзларни ташкил этади. Мамлакат ғазнасидан биргина ўтган йилнинг ўзида Хитойнинг “Эксимбанк”ига 143 млн доллар тўлаб берилган. Ушбу банк томонидан берилган қарз ҳисобига пойтахт аэропорти таъмирланган ва бошқа другие йўл-транспорт лойиҳалари амалга оширилган.

Маълумотларга кўра, охирги ўн йил давомида Замбиянинг ташқи қарзи етти марта ўсган. Хитойдан олинган кредитлардан ташқари, мамлакат 2012 ва 2015 йиллар давомида умумий қиймати 3 млрд долларлик еврооблигацияларни чиқаришга мажбур бўлган ва ушбу маблағлар ҳас асосан инфраструктурани ривожлантиришга сарфланган. 2019 йилда мамлакатнинг ташқи қарзи ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотининг 88 фоизини ташкил этди (2014 йилда 32% эди). Жорий йил якуни билан бу кўрсаткич 100 фоизга етиши эҳтимоли мавжуд.

Мамлакатнинг иқтисодий истиқболи ҳам сармоядорлар ва ХВФ экспертларини қувонтирадиган аҳволда эмас. 2019 йилда бюджет тақчиллиги ялпи ишлаб маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 10,9 фоизини ташкил этган бўлса, охирги 20 йил ичида жорий йилда йиллик рецессия 3,5 фоиз бўлиши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, давомли қурғоқчиликлар ва сув омборлари сатҳининг пасайиб кетиши оқибатида электр қуввати етишмовчилиги 940 МВт (талаб юқори бўлган вақтларда эса 2300 МВт)ни ташкил этмоқда ва натижада электр қуввати узатишни кунига 8-10 соатлаб тўхтатиб туришга мажбур бўлинмоқда ва бундан ҳам иқтисодиёт, ҳам аҳоли жабр кўряпти.

Бугунги кунда мамлакат учун қарз муаммоси ҳаёт-мамот масаласига айланган. 2011 йилда ҳукуматга келган «Ватанпарварлар фронти»нинг янги раҳбарияти инфраструктурани ривожлантириш моделини қарз асосида ривожлантириш йўлини белгилаб олган эди. Шу боисдан, 2012 йилдан бошлаб Хитойдан олинган кредитлар йўл ва кўприклар қурилишига, Коппербелт шаҳрида аэропорт қурилишига ва Лусака аэропорти терминалини модернизация қилишга йўналтирилди. 2015 йилда ҳокимияти тепасига келган ва «Ватанпарварлар фронти»нинг яна бир вакили, мамлакатда унча таниқли бўлмаган Эдгар Лунгу ҳам иқтисодиётни қарз эвазига ривожлантиришга уриниш сиёсатини давом эттиришга мажбур бўлди. У кредит масаласида асосан Исроил ва Хитой билан иш олиб борди. Шунингдек, у қарзларнинг маълум қисмини сиёсатчилар ва давлат хизматчиларининг ўзига садоқат билан хизмат қилиши учун сарфлади.

Гап шундаки, кредитларнинг анчагина қисми бюджет тақчиллигини қоплаш, жумладан, маҳаллий ҳокимиятлар ва давлат хизматчиларининг иш ҳақлари тўлови учун йўналтирилган ва бу рақам давлат бюджетининг 40 фоизини ташкил этади. Олинган кредитларнинг яна бошқа бир қисми эса «Ватанпарварлар фронти»га оид амалдорлар, вазирликлар ва агентликлар манфаатдор бўлган давлат шартномалари тўловига сарфланган. Буларнинг барчаси охир-оқибат, мамлакатни ташқи қарзларни тўлашга имконсиз аҳволга солиб қўйди.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, мамлакатга Хитойга қарши кайфият ўсиб бормоқда. Бу ҳолат айниқса, пойтахт Коппербелтеда яққол намоён бўлмоқда. Замбияда бугунги кунда иқтисодиётнинг турли соҳаларида иш юритаётган 280 та компанияни бошқараётган 22 мингга яқин хитойлик яшаяпти. Айрим сиёсатчи ва экспертлар томонидан ҳукумат мамлакатнинг муҳим даромадли тармоқларини хитойликларга пуллаётгани ҳақида билдирилган фикрлардан сўнг аҳоли орасида норозиликлар пайдо бўлди. Шу сабабдан норозилик намойишлари ўтказилди, хавфсизлик кучлари ва фуқаролар ўртасида кичик тўқнашувлар бўлиб ўтди. Бироқ, буларнинг ҳеч қайси тобора бўғзигача қарзга ботиб бораётган Замбиянинг аҳволини ўнглашга хизмат қилмаяпти…

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img