Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойдан бошланган хавфли юриш

Хитойдан бошланган хавфли юриш

COVID-19 коронавируси билан жаҳон ва Ўзбекистондаги аҳвол

Янги турдаги коронавирус инфекцияси ҳақидаги илк хабарлар Хитойнинг Ухан шаҳрида 2019 йилнинг 31 декабрида пайдо бўлган эди.

7 январда касаллик қўзғатувчиси янги турдаги 2019-nCoV коронавирус инфекцияси экани маълум бўлди. Орадан икки ҳафта ўтгач, шифокорлар вирус одамдан одамга ўтишини тасдиқладилар.

Шифокорларнинг таъкидлашича, касалликка чалинганларда бир неча кун давом этадиган иситма, бурун оқиши, йўтал ва бош оғриғи кузатилади.

25 январга келиб вирус билан зарарланганлар сони 1300 нафардан, касаллик туфайли вафот этганлар сони эса 40 нафардан ошиб кетди.

1 февралга келиб Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 12 минг нафарга яқинлашди. 259 киши вафот этди, 245 бемор эса касалликни енгиб ўтишга муваффақ бўлди.

4 февралда янги турдаги вирус билан зарарланганлар сони Хитойда 20,6 минг нафарни, вафот этганлар сони 427 кишига етди. Касалликдан тузалганлар сони эса 651 кишини ташкил этди.

10 феврал санасида 40 536 кишида касаллик қайд этилди, 910 бемор вафот этди, 3 352 киши касалликдан тузалди.

13 феврал куни дунёда 2019-nCoV вируси билан зарарланганлар сони 60,3 минг нафарга, касалликдан вафот этганлар сони 1 369 кишига етди.

19 феврал санасига кўра, касаллик ўчоғи бўлган Хубэ вилоятида 9128 нафар, дунё бўйича 14 352 киши касалликни енгиб ўтишга муваффақ бўлди. Инфекция билан зарарланганлар сони эса 75 минг нафардан ошиб кетди. Касаллик ҳаётдан олиб кетганлар сони эса 2 минг нафарга яқинлашди.

COVID-19 24 соатда 111 кишининг умрига зомин бўлди, Италияда касаллик туфайли биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. 22 февралга келиб коронавирусдае вафот этганлар 2360 кишига, зарарланганлар сони 77 661 нафарга етди.

3 мартга келиб вирус 3 117 беморни ҳаётдан олиб кетди. Эпидемия тарқалганидан буён 90 936 одамда вирус аниқланди.

12 март. Дунёда янги турдаги вирус билан зарарланганлар сони 126 минг нафардан, ушбу касалликдан вафот этганлар сони 4637 нафардан ошиб кетди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирус пандемияси бошланганини эълон қилди. Дунёнинг 114 мамлакатида касаллик қайд этилди.

14 март. Ўзбекистонда коронавирус билан илк зарарланиш ҳолати қайд этилди. Вирус билан Францияда сафарда бўлиб қайтган шифокор аёл зарарлангани маълум қилинди.

16 март. Жаҳонда 173 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 6,6 минг нафар бемор вафот этди.

2 апрел. Дунёда коронавирус билан зарарланганлар сони бир миллиондан ошиб кетди. 51 354 киши ушбу касалликдан вафот этди.

11 апрел ҳолатига кўра 1 705 672 кишида коронавирус аниқланди. 102 926 бемор вафот этди.

15 апрел. Дунёда 2 млн киши коронавирус билан зарарланди.

27 апрелда сайёрамизда 3 миллиондан ортиқ одамда COVID-19 инфекцияси аниқланган бўлса, улардан 211 минг нафари касалликдан вафот этди.

9 май. Сайёрамизда 4 млн вирус билан зарарланди, 274 минг киши вафот этди, касалликдан соғайганлар сони 1,3 млн нафардан ошиб кетди.

14 майга келиб дунёда COVID-19 ҳаётдан олиб кетганлар сони 300 минг нафардан ошиб кетди. Инфекция билан зарарланганлар сони 4 млн 395 минг нафарни ташкил этди.

20 май. Сайёрамизда янги турдаги коронавирус 5 млн дан ортиқ одамда аниқланди. Вирус 325 406 кишини ҳаётдан олиб кетди.

28 июн. Дунёда COVID-19 билан зарарланганлар сони 10 128 846 нафарни, вафот этганлар 502 690 нафарни, касалликдан тузалганлар сони 5 519 015 нафарни ташкил этди.

2 июл. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони 11 млн нафардан ошиб кетганини маълум қилди.

4 июл. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9611 нафарга етди. Вирус 30 нафар ҳамюртимизни ҳаётдан олиб кетди.
Касалликка чалинган 6306 юртдошимиз касалликни енгиб, соғайиб кетди.

Бугунги кун ҳолатига кўра мамлакатимизда 3275 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img