Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойда ватанни севиш қонунлаштирилди

Хитойда ватанни севиш қонунлаштирилди

Осмоности мамлакатида 1 мартдан бошлаб санъат намоёндалари учун янги маънавий кодекс кучга кирди.

Кодексга кўра, қатъий тартиб чоралари актёрлар, мусиқачилар, раққослар, опера артистлари, акробатлар ва Хитойда исталган ижро фаолияти билан шуғулланувчи соҳа ходимларига нисбатан татбиқ этилади.

Қоидалар соҳа ходимларига қуйидаги мажбуриятларни юклайди:

  • Ватанни севиш ва партия йўли ҳамда сиёсатини маъқуллаш;
  • миллий бирдамликка, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка, миллий хавфсизликка путур етказмаслик;
  • миллатлараро адоват уйғотмаслик;
  • давлатнинг дин сиёсатига рахна етказмаслик;
  • фонограммадан фойдаланмаслик.

Юқоридаги қоидаларга амал қилмаган санъат намоёндалари бир йилдан беш йилгача муддатга фаолиятидан четлатилиши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img