Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойда учувчи ўт учириш аппарати яратилди

Хитойда учувчи ўт учириш аппарати яратилди

Хитойлик муҳандислар ёнғинни бартараф этишда учадиган ўт ўчириш қурилмасини ихтиро қилдилар. “EHang” компанияси мутахассислари томонидан яратилган мултикоптер ҳаво таксилари ва сайёҳларни ташишда фойдаланилаётган учувчисиз бошқариладиган автоном платформа асосида яратилди.

Учувчи ўт учириш машинаси 145 литр кўпикли сув сиғимига эга идиш ва ўт ўчирувчи олтита бомба билан жиҳозланган. Аппарат кўп қаватли бинолардаги оловни ўчиришга мўлжалланган.

EHang 216 жуда тез ҳаракатланади, ундаги видеокамералар олов ўчоғини аниқлаб, ўт ўчириш борасидаги ҳаракатни ўша нуқтага қаратади. Аппарат 130 км/соат тезлик билан ҳаракатланади ва парвоз давомийлиги 21 дақиқани ташкил этади.

Фото: ADOBE STOCK

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img