Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойда онлайн-тўловдан фойдаланувчилар сони кўпайди

Хитойда онлайн-тўловдан фойдаланувчилар сони кўпайди

Жорий йилнинг июн ҳолатига кўра, Хитойда онлайн-тўлов тизимидан фойдаланувчилар сони 805 млн нафарга етган. Биргина март ойидан буён уларнинг сони 37 млн нафарга кўпайган.

Қайд этилишича, онлайн-тўловларни маъқул кўрувчилар интернетдан фойдаланувчи мамлакат аҳолисининг 85,7 фоизини ташкил этади.

Харид ва хизматлар учун тўловни амалга оширишда фойдаланувчилар асосан мобил иловаларга мурожаат қилмоқда. Яъни, мобил илова орқали тўловчилар сони 802 нафарга етган. 2020 йилнинг олти ойи давомида онлайин-тўловлар орқали амалга оширилган пул айланмаси 197 трлн юан (қарийб 29 трлн доллар)га тенг бўлган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img