Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойда икки нафар уйғур амалдори қатл этилди

Хитойда икки нафар уйғур амалдори қатл этилди

Шинжон-Уйғур мухтор вилоятининг икки нафар амалдори қатл этилди. Жазони ижро этиш икки йилга тўхтатилган маҳкумлар вилоят таълим департаменти раҳбари Саттор Совут ва адлия департаменти бошлиғи Шерзод Бавудун экан маълум қилинди.

Шинжон-Уйғур автоном вилояти олий суди раиси Ван Лангтаога кўра, айбдорлар ўз қилмишларига иқрор бўлишган ва апелляция беришни истамаганлар. Унинг айтишича, Совут 2002 йилдан бошлаб вилоят мактабларида сепаратизм ғояларини тарғиб қилиб келишда айбланган. Суд қарорида ҳам бу ҳолат қайд этилиб, собиқ таълим департаменти раҳбари уйғур тилида нашр этилган ўқув дарсликларига этник сепаратизм, зўравонлик, терроризм ва диний экстремизм ғоялари киритилишига ташаббускор бўлган.

Ғарб нашрлари суд қарорини адолатсиз деб атаб, маҳкамани уйғурларга нисбатан содир этилган навбатдаги террор деб баҳолаган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img