Хитой ҳукумати давлат хизматчиларнинг иш фаолиятида фойдаланишлари учун мўлжалланган автомобиллар сонини 2016-2020 йиллар давомида қарийб 860 мингтага қисқартирди. Ушбу даврда мамлакатнинг 29 та вилоятида хизмат автомобиллари сони 858 400 донага камайди. Бу жараён ҳали давом этмоқда. Мақсад, бюджет маблағларини тежаш, ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олишдир.
Шунинг билан бирга марказий ҳукумат ва давлат муассасалари амалдорлари фойдаланадиган транспорт воситалари сони ўтган тўрт йил мобайнида 3868 тага камайтирилган. Мавжуд хизмат автомобилларидан оқилона фойдаланиш ҳам доимий назоратга олинган.