Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитойда 2020 йилда 257 нафар миллиардер пайдо бўлди

Хитойда 2020 йилда 257 нафар миллиардер пайдо бўлди

Дунёдаги аксарият давлатлар коронавирус пандемияси ортидан мураккаб аҳволга тушиб қолган иқтисодиётларини тиклаш ҳақида бош қотираётган бир пайтда Хитойда миллиардерлар сони ўсишда давом этмоқда.

“Хурун” тадқиқот институти томонидан чоп этилган ҳисоботда 878 нафар чинлик миллиардернинг исм-фамилияси келтирилган бўлиб, улардан 257 нафари жорий йилда миллиардерлар сафидан жой олгани айтилган!

“Дунё ҳеч қачон бу қадар шитоб билан бойиб кетишга гувоҳ бўлмаган эди. Хитойлик тадбиркорлар тахмин қилинганидан ҳам ортиқ натижага эришмоқдалар. COVID-19 пандемиясига қарамасдан, иқтисодий юксалиш ақлбовар қилмас тарзда ўсиб боряпти ва қайд этилган натижа охирги беш йиллик бирга қўшиб ҳисобланганда ҳам ундан ортиқни ташкил этди”, — дейилади ҳисоботда.

Ҳозирда Хитой иқтисодиётининг ўсиши 4,9 фоизни ташкил этмоқда. Шаҳарларда ишсизлик даражаси сентябрь ойида 5,4 фоизгача тушди. Халқаро валюта жамғармасига кўра АҚШда иқтисодий ўсиш 4,3 фоизга, Европа мамлакатларида 8,3 фоизга қисқарган бир пайтда, Хитой иқтисодиёти 1,9 фоизга ўсган.

Хитой етакчиси мамлакат аҳолисини бой қилиш ҳақида кўп марта таъкидлаган ва раис режасини собитқадамлик билан амалга оширяпти.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img