Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой Шинжондан хорижга қочган мусулмонларни таъқиб қилмоқда

Хитой Шинжондан хорижга қочган мусулмонларни таъқиб қилмоқда

Араб мамлакатлари уйғурларни Пекинга топширишга тайёр. Саудия Арабистони, БАА ва Миср эса этник озчилик диаспорасини тизимли тарзда ХХРга депорт қилишда давом этмоқда.

Шу пайтга қадар озчилик вакиллари учун Туркия хавфсизлик қўрғони ҳисобланиб келинар эди. Аммо 2020 йилда Анқара-Пекин ўртасида экстрадация тўғрисидаги шартнома ратифкация қилингач, уйғурлар бу мамлакатда қочоқ мақомидан мосуво бўлдилар.

Экспертларга кўра, Хитой фақатгина экстремистик фаолиятда гумон қилинаётган ва ХХР фуқароси бўлган уйғурларни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда. Бундай сабабларга кўра Хитойга уйғурларни топширмайдиган давлат деярли қолмади ҳисоб. Илгари улар Қозоғистон ва Хитой ўртасида бемалол юришлари мумкин эди, ҳозирда эса йўллар тақа-тақ ёпилган. Бундан ташқари, мусулмон жамоати ўртасидаги ички қарама-қаршиликлар уйғурларга исталган давлатга бориш имкониятини бермаяпти ва улар фақатгина қарашлари мос бўлган мамлакатлардан паноҳ топишлари мумкин.

Пекиннинг айёрона молиявий кўмаги туфайли диний экстремистларнинг нафрати Хитойга эмас, АҚШга қаратилмоқда.  Шу боисдан, уйғурлар жон сақлайдиган жой деярли қолмади.  Мусулмон давлатлари эса уйғурларни Хитойга оддий сабаб: иқтисодий манфаат юзасидан топширмоқда. Саудия Арабистони ҳам, худди Туркия каби ислом ҳимоясида эканини, бироқ, ҳар қандай экстремистик фаолиятга қарши эканини маълум қилди. Уйғур тузилмаларининг мавжуд бўлиши ушбу мамлакатларнинг миллий манфаатларига мутлақо мос келмайди.

Анқара Пекин билан қалин савдо алоқаларига эга, Туркия орқали Хитой томонидан молиялаштирилган йирик темир йўл ўтади. Саудия Арабистони эса Хитойда нефтни қайта ишлаш заводини қуриб, Пекинга “қора олтин” сотишни режалаштирган. Қисқа қилиб айтганда, Хитой билан алоқаларга путур етказишдан кўра, иқтисодий манфаат кўриш муҳим ҳисобланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img