Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой шимолида ўлат қайд этилди

Хитой шимолида ўлат қайд этилди

Хитой шимолидаги Ички Мўғилистон мухтор ҳудудида яшовчи фуқаро ўтган якшанба куни ўлатга чалиниб вафот этгани ортидан, у билан алоқада бўлган 35 киши карантинга олинди. Бу ҳақда Батоу шаҳар соғлиқни сақлаш хизмати маълум қилди.

Ҳукуматнинг изоҳлашича, касал эркак бемор 2 август куни вафот этган. Лаборатория таҳлилларидан маълум бўлишича, марҳум ошқозон ўлати касалига чалинган. Шифокорлар томонидан ўтказилган консилиумда бемор ички қон кетиши туфайли вафот этгани аниқланган.

Маҳаллий ҳукумат айни пайтда ҳудудда учинчи даражали эпидемиологик хавф ҳолатини эълон қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img