Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой рақамли пулга ўтишга киришди

Хитой рақамли пулга ўтишга киришди

Дунёнинг иккинчи иқтисодиёти бўлган Хитой рақамли валюта операцияларини амалга ошириш борасида жаҳонда етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари, Пекин миллий пул бирлиги – юаннинг рақамли турини чиқаришга тайёрланмоқда.

Қайд этилишича, ҳукмат пойтахт аҳолисига яқин орада тажриба тариқасида қарийб 1,5 млрд долларни янги рақамли валюта шаклида ажратади. Тажрибада 50 минг нафарга яқин пойтахтлик иштирок этиши ва уларнинг ҳар бирига рақамли шаклдаги 200 юандан берилиши режалаштирилган. Онлайн-юан билан оффлайн тартибда ҳисоб-китоб қилиш имкони борлиги ҳам маълум қилинган. Валютани тажрибада кўзда тутилган маълум дўконларда сарфлаш мумкин. Қайд этилишича, электрон валюталарни муомалага киритиш қоғоз пулларга қараганда анча арзонга тушади. Энг муҳими, янги турдаги муомалага киритилса, пул ювиш ва молиявий фирибгарликлар билан боғлиқ жиноятларга барҳам берилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img