Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой қиймати қарийб 50 миллиард доллар бўлган темир йўлни қуришга киришди

Хитой қиймати қарийб 50 миллиард доллар бўлган темир йўлни қуришга киришди

Осмоности мамлакати Тибетга боришни бирмуна осонлаштирадиган темир йўл қурилишини бошлади. Лойиҳа қиймати 319,8 миллиард юан (49,4 миллиард доллар) бўлган темир йўлнинг узунлиги 1800 км ни ташкил этиб, у Тибет автоном вилоятидаги Лхасо шаҳри билан Сичуан вилояти маркази Чэнду шаҳарларини ўзаро боғлайди. Мазкур темир йўлни фойдаланишга топшириш 2030 йилнинг бошларига режалаштирилган.

Темир йўл лойиҳасининг қиймати қурилиши 250 млрд юанга тушган “Уч дара” тўғонидан ҳам ортиқ бўлиб, уни Хитойдаги энг йирик қурилиш лойиҳасига айлантиради.

Хитой Тибетда сайёҳлик ва ишбилармонлик сафарларини ривожлантириш саъй-ҳаракатлари йўлида мазкур лойиҳага қўл урди. Мақсад – иқтисодий ўсишни таъминлаш орқали жамоатчилик норозилигини бартараф этиш. Бундан ташқари, темир йўл тармоғига асос солиш орқали ҳудуддаги мис ва литий конларини ўзлаштириш ҳам кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда Чэнду ва Лхасо ўртасидаги эгри-бугри темир йўл орқали масофани босиб ўтишга қарийб 40 соат сарфланмоқда. Қурилиши бошланган янги тармоқ орқали эса ушбу шаҳарларнинг биридан иккинчисига бориш учун 10 соат вақт кифоя бўлади. Бу йўлда поездлар 120 – 200 км / с тезликда ҳаракатланади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img