Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой оммавий спортни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда

Хитой оммавий спортни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқда

Хитой Давлат кенгаши мамлакат аҳолиси ўртасида жисмоний тарбияни оммалаштириш дастурини эълон қилди. Режа 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган бўлиб, спорт билан шуғулланиш ва жисмоний соғлиқни мустаҳкамлашга ҳамда спорт саноатини ривожлантиришни  рағбатлантиришга қаратилган.

Бу борада кўзланган мақсад 2025 йилга бориб аҳолининг 38,5 фоизини мунтазам равишда спорт билан шуғулланишига эришиш бўлиб, бу ўтган беш йилликка нисбатан 1,3 фоиз ортиқни ташкил этади. Бундан ташқари, ҳар 1000 аҳолига камида иккита мураббий тўғри келишини таъминлаш, оммавий спорт саноати учун 5 трлн юан маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Режага кўра спорт парклари ва стадионларига ўхшаш 2000 та спорт маркази ташкил этилади ёки фаолияти кенгайтирилади. 2025 йилга бориб, округ, шаҳар ва қишлоқларда фаолият кўрсатадиган спорт марказларига тураржойидан бориш масофаси пиёда юрганда 15 дақиқадан ошмаслигига эришилади.

Талабалар ҳар куни камида икки соат спорт билан шуғулланишлари керак бўлади. Шунингдек, спорт тадбирларини ташкил этиш тизими ҳам такомиллаштирилади.

Бундан ташқари, режага кўра ҳукумат вояга етмаганлар, асосан, кўриш қобилиятида нуқсони бўлган, ориқча вазндан азият чекадиган ва соғлиғида бошқа муаммолари бор ёшлар учун спорт марказлари фаолиятини янада жозибали қилишлари керак бўлади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img