Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой нефтни қайта ишлаш соҳасида дунё етакчисига айланмоқчи

Хитой нефтни қайта ишлаш соҳасида дунё етакчисига айланмоқчи

АҚШда нефтни қайта ишловчи заводлар ёпилаётган бир қайтда унинг рақиби — Хитой нефтни қайта ишлаш ҳажмини оширишга зўр бермоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди. Ҳозирги кунда Хитойда камида тўртта йирик нефтни қайта ишлаш заводи қурилмоқда. Уларнинг қуввати Британиядаги барча заводларнинг қувватидан ортиқ бўлиши айтилмоқда.

Қайд этиш керак, пандемия туфайли ёнилғига бўлган талаб бирмунча пасайди. Бунинг оқибатида нефт қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажми ҳам жаҳон миёқсида камайган. Бироқ Осиё давлатларида нефтга бўлган талаб ортгани кузатилмоқда.

Коронавирус пандемиясидан чуқур инқирозга тушган АҚШ ва Европа иқтисодиётидан фарқли ўлароқ, Осиёдаги Хитой ва бошқа давлатларнинг иқтисодиёти тез тикланиб боряпти.

“Bloomberg”га кўра ҳатто 2021 йилга келиб АҚШ нефтни қайта ишлаш борасида Хитойдан ортда қолади. Бунинг яна бир сабаби, Европа мамлакатлари муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга жиддий ҳаракат қилаётгани билан изоҳланмоқда.
Фото: MQL5.com

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img