Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой мактаб ўқувчилари учун аниқ уйқу вақтини белгилади

Хитой мактаб ўқувчилари учун аниқ уйқу вақтини белгилади

Хитой Халқ таълими вазирлиги бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчиларининг кунлик уйқу вақти бўйича янги меъёрни тасдиқлади. Унда болалар ва ўсмирларнинг жисмонан ва руҳан соғлом бўлиб вояга етишлари учун талаб этиладиган уйқу вақтлари белгилаб берилган.

Ҳужжатга кўра, мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари бир кунда 10 соатдан кам, қуйи ва юқори синф ўқувчилари эсамос равишда 9 ва 8 соат ором олишлари керак. Шунингдек, тавсияномада уйқуга кетиш вақти ҳам кўрсатилган бўлиб, унга мувофиқ бошланғич синф ўқувчилари кечи билан соат 21:20 да, қуйи синф ўқувчилари 22:00 да ҳамда юқори синф ўқувчилари 23:00 да ухлаш учун ётишлари лозим.

Мамлакатнинг 10 та ҳудудида ўтказилган сўровлар натижасидан маълум бўлишича, ҳаддан ортиқ ўқув юкламалари ўқувчиларнинг тўйиб ухламаслигига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, видеоўйинлар ҳам болаларнинг вақтини ўғирлаяпти ва шу боисдан соат 22:00 дан 8:00 га қадар улар бу турдаги ўйинлар билан машғул бўлмасликлари керак ва бу талабни назорат қилиш учун техник воситалардан фойдаланилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img