Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой камбағаллик устидан ғалаба қозонганини маълум қилди

Хитой камбағаллик устидан ғалаба қозонганини маълум қилди

Мамлакат камбағаллик устидан мутлақ ғалаба қозонди. Бу ҳақда Хитой Коммунистик партияси Бош котиби Си Цзинпин маълум қилди. Унга кўра компартия қашшоқликка барҳам беришга муваққаф бўлган. Хусусан, охирги 8 йил мобайнида 832 вилоят ва 128 000 минг қишлоқда яшовчи 98,99 млн одам камбағаллик исканжасидан олиб чиқилган.

Хитойлик камбағаллар учун қўлланилган солиқ ставкаси 2020 йилда 15,84 млрд долларни ташкил этган. Мамлакатда камбағалликка қарши кураш 2012 йилда бошланган бўлиб, партия 8 йил мобайнида амалга ошириш белгиланган узлуксиз чора-тадбирлар орқали қишлоқ аҳолисининг камбағал қатламининг даромадини юқори кескин кўтаришни режалаштирган эди.

Хўш, камбағаллик ўзи нима, бу тоифага кимларни киритиш мумкин? Бу таърифга турли давлатларда турлича қараш мавжуд. Мисол учун, Хитойда ҳозирда ўртача иш ҳақи 1000 долларни ташкил этади ва бу тирикчилик учун меъёр ҳолат ҳисобланади. АҚШ билан Японияда эса ушбу миқдорда иш ҳақига эга бўлганларга ўта камбағал сифатида қаралади. Ўзбекистон ва Россияда ойига 1000 доллар даромадга эга одам, яхши таъминланганлар тоифасига киритилади. Бундан ташқари, мамлакатдаги нарх масаласи муҳим аҳамият касб этади. Аҳолининг жамғармаси, ижтимоий масалаларга ҳукумат томонидан ажратиладиган маблағлар, давлат иқтисодиётининг умумий аҳволи ҳам камбағаллик даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар саналади. Шундай омиллар ҳам борки, йўллар, касалхоналар, таълим сифати, ҳатто, мамлакатнинг экологик ҳолати ҳам аҳоли қашшоқлигини белгиловчи омиллар сифатида кўрилади.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img