Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой иқлимни бошқаришни ҳақиқатга айлантирмоқчи

Хитой иқлимни бошқаришни ҳақиқатга айлантирмоқчи

Дунёдаги айрим давлатлар, хусусан, АҚШ ва Россия иқлимни бошқариш бўйича сирли қуролларга эга экани ҳақида кўпчилик эшитган бўлиши табиий. Чунки, вақти-вақти билан ушбу мамлакатларда ёки сайёрамиздаги бошқа бир давлатларда юз берган аномал табиат ҳодисалари ўша қуролнинг иши экани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлиб қолади. Бироқ, бундай қурол аслида борми ёки йўқми, ҳеч кимга маълум эмас.

Хитойликлар эса инсон қўли билан иқлимни ўзгартириш мумкинлигини ҳақиқатга айлантиришга киришдилар. Бу борада давлат дастури ҳам қабул қилинди. Унга кўра, 2025 йилга бориб осмоности мамлакати иқлимни назорат қилиш тизимига эга бўлиши керак. Таъкидланишича, Пекин шу йўл билан мамлакатнинг қурғоқчил ҳудудларида сунъий ёмғир ёғдириш ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун қўшимча ер майдонлари яратишни режалаштирган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img