Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой Ҳиндистонга ёрдам таклиф қилди

Хитой Ҳиндистонга ёрдам таклиф қилди

Хитой раиси Си Цзиньпин Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модига коронавирусга қарши курашиш учун қўшимча кўмак беришни таклиф қилди. “Associated Press” хабарида Си Цзиньпин Модига ҳамдардлик билдириб, вируснинг тарқалишига оид хавотирини маълум қилган.

Шу билан бирга, Хитой раҳбари Ҳиндистоннинг пандемия устидан ғолиб бўлишига ишонч билдирган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ҳиндистонга Хитой кўмагининг дастлабки партияси етказилгани маълум қилинган ва бу 25 минг кислород концентраторларидан иборатлиги айтилганди.  Айни пайтда Ҳиндистонга Россия, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Жанубий Корея каби давлатлардан инсонпарварлик ёрдамлари келишда давом этмоқда. Мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ ўсиш кўрсаткичлари 380 мингга яқинлашган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img