Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонХитой фонди Тошкент ёғ-мой комбинатига эгалик қилишга ҳаракат қилмоқда

Хитой фонди Тошкент ёғ-мой комбинатига эгалик қилишга ҳаракат қилмоқда

Шанхайнинг “Blossom Investment” фонди Тошкент ёғ-мой комбинатининг 25 млрд сўмлик улушига асосий харидор бўлиб турибди. Бу ҳақдаги маълумотлар билан E-auksion портали орқали танишиш мумкин.

Қайд этиш керак, мазкур лот жорий йилнинг июл ойи охирида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан савдога чиқарилган. Ушбу лот бўйича аризалар 11 августга қадар қабул қилиниб, савдо 13 август куни бўлиб ўтган. Маълум бўлишича, мазкур лотга фақат битта иштирокчи – “Blossom Investment” қизиқиш билдирган ва улушни савдога чиқарилган нархда харид қилиш таклифини билдирган.

Айни пайтгача савдо якуни бўйича қандай қарорга келингани маълум эмас.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img