Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой дунёнинг якка ҳукмрони бўлишга яқин турибди

Хитой дунёнинг якка ҳукмрони бўлишга яқин турибди

Герхард Шиндлер яқинда “The Times” газетасига берган интервюсида Пекин “дунё ҳукмрони”га айланишига оз қолганини, Европа бунинг ортидан Хитойдан туғиладиган хавфни тушуниб етиши кераклигини таъкидлади.

Унинг айтишича, Германия Хитойга “стратегик қарамлиги”ни бартараф этиши ва 5G тизимига уланиш борасида “Huawei” билан ҳамкорлик қилмаслиги лозим.

Интервюда таъкидланишича, Берлин Пекинга нисбатан ҳар доим эҳтиёткорона муносабатда бўлиб келган ва ўтган йилда импорт-экспорт ҳажми 206 млрд евро бўлган ушбу йирик савдо ҳамкори билан муносабатлар ёмонлашишини истамайди.

Лекин Пекин жорий йилнинг ёзида Ҳонконгдаги намойишларни қаттиққўллик билан бостирганидан сўнг Германиянинг Хитойга нисбатан муносабати бироз ўзгарди. Шиндлерга кўра, Пекин Жанубий Хитой денгизида агрессивлигини намойиш қилмоқда, Африка минтақасида иқтисодий гегемонлигини таъминлашга қаратилган йўлдан боряпти. Собиқ жосус бутун Евроосиёни қамраб олувчи “Бир макон — бир йўл” лойиҳаси борасида ҳам ташвиш билдириб, Пекин ушбу йўлдан айёрлик билан одимлаб, ниҳоятда улкан ҳудудлар устидан ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилаётганини маълум қилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img