Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой атмосферани булғовчи етакчи мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда

Хитой атмосферани булғовчи етакчи мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда

Иқлим ўзгариши доирасида олган мажбуриятларига кўра Хитой бўлғуси 10 йил давомида тошкўмир билан ишлайдиган 1058 та электрстанциясидан 588 тасини ёпиши керак. Бу ҳақда “TransitionZero” ҳисоботида эълон қилинди. Таҳлилчиларга кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш орқали 20 йил давомида 1,6 трлн доллар тежаб қолиши мумкин экан.

BBCнинг ёзишича, ғарб мамлакатлари Хитойнинг атмосферага чиқарилаётган СО2 миқдори ҳақидаги йиллик ҳисоботларига шубҳа билан қарайди. Бундан ташқари, Пекин иқтисодиётни тиклаш мақсадида кўмирда ишлайдиган станцияларни ёпиш ишларини ортга суриши ҳам мумкин. 2020 йилда Хитой умумий қуввати 38,4 ГВт тенг кўмир станцияларини ишга туширган бўлса, дунё миқёсида 37,8 ГВт кўмир станциялари фойдаланишдан чиқарилган. Шунингдек, осмоности мамлакати ҳиссасига ўтган йилда бутун дунё бўйича ишга туширилган кўмир электр станцияларининг 76 фоизи тўғри келади.

Хитой кўмирда ишловчи электр станциялардан фойдаланишдан воз кечиш ҳақидаги халқаро миқёсдаги чақириқлар ижросига кўп рўйхушлик бермаяпти. Чунки, бу иқтисодиёт ўсишига таъсир кўрсатадиган соҳа. Пекинга эса халқаро эътирофдан кўра, иқисодиётни шиддат билан ўстириш муҳимроқ.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img