Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонХитой аждари АҚШга бўйин эгмоқчи эмас

Хитой аждари АҚШга бўйин эгмоқчи эмас

“Counterpoint Research” ҳисоботига кўра, АҚШ томонидан жорий этилган санкциялар туфайли “Huawei” маҳсулотлари савдоси сезиларли тарзда камайган. Бироқ Хитойнинг IT соҳасидаги гигант компанияси таслим бўлиш ниятида эмас. Ҳозирдаа компания булутли технологиялар, сунъий онг билан бошқариладиган автомобил ишлаб чиқариш борасида изланиш олиб бормоқда.

Жумладан, ўтган ҳафтада осмоности мамлакатининг “Arcfox” автомобил бренди “Huawei” ширкати томонидан тақдим этилган  “HarmonyOS” операция тизими билан жиҳозланган  автомобилни намойиш этди. Бундан ташқари, IT-гиганти Калифорниянинг “Seres”  компанияси билан ҳамкорликда яратган “Seres Huawei Smart Selection SF5” гибрид автомобилининг тақдимотини ўтказди.

Булутли технологиялар соҳасида ҳам “Huawei” бир қатор ютуқларни қўлга киритишга улгурди. Жумладан, компания томонидан яратилган “Huawei cloud CCE turbo” , “CloudIDE” ҳамда “GaussDB” технологиялари катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img