Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиротдаги Алишер Навоий масжиди қайта тикланди

Ҳиротдаги Алишер Навоий масжиди қайта тикланди

Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TICA) томонидан туркий халқларнинг ғурури ва ифтихори бўлган улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий Ҳиротда қурдирган обидаларни таъмирлаш ва тарихий-меъморий мерос сифатида халққа қайтариш ишларини олиб бормоқда.

Яқинда Ҳиротнинг Гузаргоҳ мавзеида Навоий томонидан қурдирилган жоме масжиди TIKAнинг Ҳирот ваколатхонаси ташаббуси ва молиявий кўмаги билан таъмирланди.

“Аслига монанд тарзда амалга оширилган реставрация, қўли гул усталар томонидан ишланган ғиштин ва чўбин безаклар улуғ аждодимиз томонидан меҳр ва эътиқод билан қурдирилган обиданинг янгидан чирой очишига сабаб бўлди.

TICAнинг Ҳирот минтақаси дастури координатори Али Эргун Чинар Ҳиротда Алишер Навоий ва темурийлар билан боғлиқ осори-атиқаларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича ишлар давом эттирилишини маълум қилди”, — дейди “Ипак йўли” туризм халқаро университети биринчи проректори, филология фанлари доктори, профессор Жўлибой Элтазаров.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img