Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистонлик фермерлар кўчат экиб пул олмоқда

Ҳиндистонлик фермерлар кўчат экиб пул олмоқда

Ҳиндистоннинг Ваянад округи Керал штатидаги об-ҳавоси ўта ифлосланган тўртта ҳудуддан бири ҳисобланади. Атмосфера ҳавосини зарарловчи асосий омил СО2 газидир. Шу боисдан, округда, жумладан, Меенангади туманида ҳавога зарарли газлар чиқарилишини қисқартириш бўйича турли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, Меенангадида ҳозирда дарахтларни сақлаб қолган фермерларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилган. Унга кўра дов-дарахтлар банкка гаров тариқасида қўйилади ва фермер фоизсиз қарз олиш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, ўз ҳудудида 100 тагача ниҳол эккан фермерларга 10 йил давомида ҳар йили 5000 минг рупий берилади. Агар фермер дарахтни кесадиган бўлса, олган маблағнинг маълум қисмини қайтариши керак. Айни пайтда округда 184 нафар фермер яратилган имкониятдан фойдаланган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img