Бош саҳифаДолзарбҲиндистонлик аёл чиқиндилардан анъанавий гилам тўқимоқда

Ҳиндистонлик аёл чиқиндилардан анъанавий гилам тўқимоқда

Ҳиндистоннинг Казиранги шаҳрида яшовчи Рупжиоти Сайкия Гогои атроф-муҳит елим чиқиндиларга тўлиб бораётганидан ташвишга тушиб, 2004 йилда “Village Weaves” компаниясини ташкил қилган эди. Рупжиоти ва унинг ширкатидаги аёллар елим идишлардан тайёрланган қадоқлаш буюмларини йиғиб ювишади, қуритишади ва улардан тикувчилик дастгоҳида сочиқ, гилам ва сумкалар ишлаб чиқармоқда.

«Аввалига мен елимдан турли буюмларни ишлаб чиқаришга уриниб кўрдим. Бироқ бу иш бермади. Кейин бошқа буюмларни тайёрлаш устида тажриба ўтказдим. Охир-оқибат, пахта ва елимдан олинган ипларни ўзара аралаштириб, пишиқ ва мустаҳкам мато яратишга муваффақ бўлдим», — дейди Рупжиоти.

Рупжиоти елим чиқиндилардан маҳсулот тайёрлаш усулини Ассам вилоятининг 35 та қишлоғида йўлга қўйган. Бундан ташқари у қарийб 2,5 минг нафар хотин-қизларни елим идишларни қайта ишлашга ўргатган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img