Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонҲиндистонга гуманитар ёрдам юборилди

Ҳиндистонга гуманитар ёрдам юборилди

Ўзбекистон Республикаси Ҳиндистонда давом этаётган COVID-19 пандемиясига қарши курашда ёрдам тариқасида 100 та кўчма кислород концентратори, 2000 дона “Ремдесивир” препарати ва бошқа тиббий асбоб-ускуналардан иборат гуманитар ёрдам юборди. Ушбу юк Деҳлига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан етказиб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати ушбу рейс орқали Ўзбекистондаги ҳинд ҳамжамияти томонидан ҳадя қилинган 51 та портатив кислород концентраторларини юборишда кўмаклашди. Ҳиндистон ҳукумати ўз вақтида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилигини билдиради ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу қийин вазиятда юборган ёрдами учун кўрсатган илтифотини юқори баҳолайди. Гуманитар ҳамкорлик пандемия инқирози даврида Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликдаги муҳим қадамлардан биридир.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ҳиндистон Ўзбекистонга тиббий  асбоб-ускуналарни, шу жумладан гидроксихлорохин таблеткаларини ва COVID-19 га қарши курашда ишлатиладиган бошқа дори-дармонларни етказиб берган эди. 2021 йил март ойида Ҳиндистоннинг Серум институти томонидан ишлаб чиқарилган 660 минг доза CОВAХ ташаббуси билан Ўзбекистонда етиб келган.

Ушбу ҳамкорлик Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг яққол намунасидир, бу Бош вазир жаноб Нарендра Модининг 2015 ва 2016 йилларда Ўзбекистонга ташрифлари ҳамда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга 2018 ва 2019 йиллардаги ташрифлари натижасида янада мустаҳкамланди. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари 2020 йил 11 декабрда ўз мамлакатларининг кўп қиррали ҳамкорлигини, жумладан, инсоният учун пандемия келтириб чиқарган муаммоларни ҳал қилишда гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган виртуал саммитни ўтказдилар.

Абдувоҳид Ачилов

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img