Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистонда ўзбекистонлик мутахассислар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Ҳиндистонда ўзбекистонлик мутахассислар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Ҳиндистон ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 22 нафар вакили иштирок этган гранти орқали таклиф қилинган “Саноат, Инфратузилма ва Барқарор Лойиҳаларни Тайёрлаш ва Баҳолаш“ ITEC дастури 2021 йил 22 январда якунланди.

Ушбу 12 кунлик ўқув дастури давомида Гужарат штатидаги Ҳиндистоннинг Тадбиркорликни Ривожлантириш Институти (ТРИ) томонидан саноат ва инфратузилма лойиҳаларини тайёрлаш ва баҳолашнинг турли жиҳатлари қамраб олинди. 22 январь куни мазкур Халқаро Cалоҳиятни Oшириш Дастурининг онлайн кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг ривожланиш бўйича шериклик идораси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, TРИ ва Ҳиндистоннинг Инновацион ривожланиш вазирлигининг барча иштирокчи расмийлари қатнашди.

Ҳиндистоннинг Техник иқтисодий ҳамкорлик дастури (ITEC) Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ривожланиш шериклигининг муҳим устунидир. ITEC доирасида Ахборот ва технологиялар, Кибержиноятчилик ва терговлар, Космик, Сунъий интеллект, Катта маълумотлар, Суд экспертизаси, Бизнесни бошқариш, Инглиз тилини билиш, Ўсимликлар карантини, Қонунийлик, Парламент амалиёти каби кўплаб йўналишлар бўйича ўқув дастурлари грант асосида тақдим этилади. 1993 йилдан буён бундай курсларда 2400 дан ортиқ ўзбекистонлик иштирок этган.

Ўзбекистон Республикаси президенти жаноб Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири жаноб Нарендра Моди ўртасида яқинда бўлиб ўтган бўлиб ўтган виртуал саммитда 2020 йил 11 декабрда Ҳиндистон ҳам ўзбекистонлик мутахассисларга ва талабаларга ITEC ўринларини кўпайтиришни таклиф этилди ва ICCR доирасида узоқ муддатли таълим стипендияларини тўлиқ молиялаштирилиши маълум қилинди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img