Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистонда ўта хавфли жиноятчи қўлга олинди

Ҳиндистонда ўта хавфли жиноятчи қўлга олинди

Ҳиндистонда қурбонлари билан тимсоҳларни овқатлантирган қотил қўлга олинди. Девендер Шарма деган бу кимса айбига иқрорлик билдириб, 25 йил илгари жиноят кўчасига кирганини маълум қилган.

Бу вақт давомида Шарма сохта газ баллонлари ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Кейин буйракни кўчириб ўтказиш бўйича юзга яқин ноқонуний жарроҳлик амалиётларини ўтказган.

Унинг охирги жиноятлари эса ўта шафқатсизлик билан амалга оширилган. У такси чақириб, борадиган манзили сифатида хилват жойларни айтган ва ўша жойларда ҳайдовчиларни ўлдирган. Қотил жиноят ишини йўқотиш мақсадида жасадларни тимсоҳларга едирган, машиналарни эса сотиб юборган. Шу тарзда у 50 нафар такси ҳайдовчисининг умрига зомин бўлган. Бундай ҳар бир иш ортидан у 300 долларга яқин ишлаб олган.

2004 йилда Шарма қўлга олиниб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2020 йилнинг январ ойида у қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлиб, ҳозиргача қочиб юрган эди.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img