Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонҲиндистонда ўта хавфли жиноятчи қамоққа олинди

Ҳиндистонда ўта хавфли жиноятчи қамоққа олинди

Бугун, 9 июл куни Ҳиндистон полицияси мамлакатдаги энг ашаддий жиноятчи, саккиз нафар полициячининг умрига зомин бўлган Викас Дубени ҳибсга олди. Жиноятчи ибодатхонага кираётганда маҳаллий савдогар уни таниб қолган ва дарҳол полицияга хабар берган.

Викас Дубе Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилаётган ва у ҳақда хабар берган манба 500 минг рупий (қарийб 6,6 минг доллар) билан мукофотланиши эълон қилинган эди.

3 июл куни мамлакат шимолидаги Уттар-Прадеш штатида юз берган отишма чоғида саккиз нафар полициячи ҳалок бўлган, 12 киши эса турли даражада жароҳатланган эди. Жиноятчи ўзини қўлга олиш учун келган 40 нафар полциячини ўққа тутган ва бунинг оқибатида юқоридаги ҳолат қайд этилган эди.

Викас Дубега нисбатан фирибгарлик ва одам ўғирлаш ҳолатлари бўйича 60 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилган.

Алоқадор мақолалар

Кўп ўқилган

spot_img